Линклар

Жаҳон бўйлаб йиллик пора миқдори 2 триллион долларга етди


2015 йилги коррупция харитаси.

2015 йилги коррупция харитаси.

Халқаро валюта жамғармаси бош директори Кристин Лагардга кўра¸ бир йил давомида жаҳон бўйлаб бериладиган пора миқдори 1¸5 триллион доллардан 2 триллионгача боради. Бу рақам глобал иқтисоднинг 2 фоизига тенгдир.

Коррупциянинг иқтисодга таъсири ҳалокатли эканини таъкидлаган ХВЖ раҳбари¸ бунинг оқибатида маориф ва таълим¸ соғлиқни сақлаш каби жаҳондаги камбағаллар ўта муҳтож бўлиб қолаëтган хизматларга сарфланадиган пуллар миқдори камайиб кетаëтганини таъкидлади.

Лондонда иш бошлаган коррупцияга қарши саммит арафасида гапирган Лагард¸ жаҳон бўйлаб айланаëтган пора миқдорининг ниҳоятда катта экани¸ давлат ваколатларини шахсий манфаат йўлида суистеъмол қилиш оқибатида ҳукуматларга нисбатан ишончсизликни кучайтириб бораëтганига эътибор қаратди.

Жаҳон давлатларидаги коррупция даражасини таҳлил қилувчи Transparency International ташкилотига кўра, Ўзбекистон коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлардан бири бўиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG