Линклар

Ўтган тунда пойтахт Душанбега яқин қатор қишлоқларни сел олди ва оқибатда мингдан ошиқ уй сув ичида қолди.

Кучли ëмғирдан кейин Элок дарëси ўз қирғоғидан тошгани оқибатида¸ ўнга яқин қишлоқни сув босган.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Ориф Нозимовга кўра¸ ҳозирда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус комитет ташкил этилган ва бу жараëнга ҳарбийлар ҳам жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра¸ аҳоли орасида талофатлар йўқ ва сув босган қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинган.

Айни пайтда¸ аҳоли чорваси¸ шунингдек¸ экинларга каттагина талофат етгани айтилмоқда.

Синоптикларга кўра¸ 10-15 май кунлари бутун Тожикистон бўйлаб кучли ëмғир ва дўл келиши¸ оқибатда сел ва кўчки эҳтимоли кучайиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG