Линклар

logo-print

Озодлик раҳбарияти қрим-татар сайти тўсилганини қоралади


12 майдан бошлаб қрим-татар сайти Россия ва Қримда тўсиб қўйилди.

12 майдан бошлаб қрим-татар сайти Россия ва Қримда тўсиб қўйилди.

Озод Европа/Озодлик радиоси бош муҳаррири Ненад Пеич украин хизматининг қрим-татар сайти тўсиб қўйилганини матбуот эркинлиги ва фуқароларнинг эркин ахборот олиш ҳаққига зид ҳаракат сифатида қоралади.

Бу ҳаракатни “агрессив” деб баҳолаган радио бош муҳаррири¸ ундан мақсад Россия ва Қрим аудиториясини аннексия ҳақидаги ҳақиқатдан узоқ тутиш эканини таъкидлади.

Россия томонидан аннексия қилинган Қрим прокурори Наталья Поклонская ўз идораси томонидан тўпланган материаллар асосида Роскомнадзор қрим-татар сайтини тўсиб қўйганини эълон қилди.

Озодлик радиоси украин хизматининг Қримдаги асл воқеликни ëритиш мақсадида ташкил этилган сайти рус¸ украин ва қрим-татар тилларида мазкур сайти Россия ярим оролни 2014 йил ëзида аннексия қилиши ортидан иш бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG