Линклар

Эрон бу йил ўз фуқароларини Ҳаж зиëратига юбормайдиган бўлди


Ўтган йилги Ҳаж пайтида юзага чиққан тиқилинч оқибатида ўлганларнинг 464 нафари эронлик ҳожилардир.

Ўтган йилги Ҳаж пайтида юзага чиққан тиқилинч оқибатида ўлганларнинг 464 нафари эронлик ҳожилардир.

Теҳрон ҳукумати бу йил ўз фуқароларини ҳажга юбормаслигини эълон қилди ва Яқин Шарқ минтақасидаги ашаддий рақиблар бўлмиш Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайди.

Теҳронга кўра¸ Саудия ҳукуматининг Ҳаж ибодатини рисоладагидай ташкил қила олмагани оқибатида ўтган йилги Ҳаж пайтида юзага чиққан тиқилинчда 2426 одам ўлди ва уларнинг 464 нафари эронлик ҳожилардир.

Эрон Маданият вазири Али Жаннатийнинг айтишича¸ хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Теҳрон ва Риëд ўртасида бир неча ой давом этган музокаралар натижасиз тугаган.

“Саботаж саудийлардан чиқди. Улар бизнинг виза бериш¸ эронлик зиëратчилар хавфсизлиги ва ташилишига оид таклифларимизни қабул қилмадилар”¸ деди Жаннатий давлатга қарашли IRNА агентлигига.

Январь ойида Саудия Арабистони таниқли шиа уламосини қатл қилганидан сўнг мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонаси норозилик намойишлари қуршовида қолди ва шундан сўнг Риëд Теҳрон билан дипломатик муносабатларни узиб қўйди.

XS
SM
MD
LG