Линклар

logo-print

Кореяда ўтказилган халқаро нотиқлик беллашувида ўзбек талабаси ғолиб бўлди


Пайшанба куни Жанубий КореянингKyunghee университетида бўлиб ўтган нотиқлик беллашувининг финал мусобақасида ўзбекистонлик талаба Бахтиëр Раҳимбобоев ғолиб бўлди.

15 давлатдан келган 17 финалист орасида чиқиш қилган Раҳимбобоев “Жанубий Кореяда осиëликларга нисбатан кўзга кўринмас дискриминация” деган мавзуда нутқ сўзлаган.

“Корея учун умид” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақа финалистларини 700 га яқин талаба ва ўқитувчи-профессорлар аудиторияси қўллаб-қувватлаган.

Кореядаги Халқаро таълим институти томонидан ўтказилган бу йилги нотиқлик беллашувининг дастлабки босқичида 43 давлатдан 1325 талаба иштирок этган.

XS
SM
MD
LG