Линклар

Тошкентда Варшава Катта цирки намойиши пайтида филлар назоратдан чиқиши оқибатида томошабинлар орасида ваҳима ва тартибсизлик юзага келди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри пайшанба куни хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу воқеа 6 май куни юз берган бўлса-да, бу ҳақда 12 май куни маълум бўлган.

Тошкент цирки манеж инспектори Фаррух Давлатов мазкур хабарни тасдиқлар экан, филлар томошадан сўнг нимадандир безовталангани ва қўрқиб кетгани оқибатида манеждан чиқиб, томошабинлар ўтирган ҳудудга ўтишга ҳаракат қилганини тасдиқлади. Бунинг оқибатида томошабинлар орасида филлар қутурган, деган тасаввур пайдо бўлиб, ваҳима уйғонган.

Манеж инспекторининг айтишича, ҳайвон ўргатувчилар тез орада филларни тинчлантиришга муваффақ бўлган ва томошабинлардан ҳеч бирига зиён етмаган.

Хабарда бундай воқеа Тошкент циркида биринчи марта юз бергани ҳам таъкидланган. Фаррух Давлатов циркда томошабинлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилганини айтиб, филлар қутурмаганини алоҳида таъкидлади.

Варшава циркининг Тошкент гастроллари 1 майдан 5 июнгача давом этади.

XS
SM
MD
LG