Линклар

Россиянинг Красноярск шаҳрида фуқаровий эрини ўлдирган ўзбекистонлик аёл 9 йилга қамалди.

Судда маълум бўлишича, аёл қотилликни 2015 йилнинг 16 июнида Автозавод туманидаги Киров кўчасидаги уйлардан бирида содир этган. Аёл эрига 13 марта пичоқ санчиб ўлдирган ва жиноят изларини яшириш мақсадида жасадни катта хўжалик сумкасига солиб, шаҳардаги бўшлиқлардан бирига ташлаб кетган.

49 ёшли ўзбекистонлик аёл Россияда ноқонуний яшаб келгани ва у муқаддам Ўзбекистонда судлангани ҳам маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG