Линклар

Жорий йилнинг тўрт ойи давомида Фарғона вилоятида МДҲ мамлакатларидан келган фуқаролар Фарғона вилоятида 57 қонунбузарликни содир этди. Бу ҳақда 12 май куни ЎзТАГ хабар тарқатди.

Агентликнинг Ички ишлар вазирлигидаги манбага таяниб хабар беришича, қонунбузарликларнинг 47таси Қирғизистон, 7таси Тожикистон ва 3таси Россия фуқаролари томонидан содир этилган.

Қонунбузарликларнинг асосий қисмини Ўзбекистон ҳудудида хориж фуқароларининг бўлиши тартиб-қоидаларининг бузилиши ташкил этади. Айни пайтда МДҲ фуқаролари томонидан оғир жиноятлар, жумладан, парнографик маҳсулотларни тайёрлаш ва тарқатиш, талончилик, товламачилик, контрабанда каби жиноятлар ҳам содир этилган.

XS
SM
MD
LG