Линклар

БМТ экспертлари Назарбоевни норозиларни қамоққа олишни тўхтатишга чақирди


Қозоғистонда ўтган митинглардан бири.

Қозоғистонда ўтган митинглардан бири.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси экспертлари Қозоғистон ҳукуматини қишлоқ хўжалик ерларини сотишга омил яратувчи қонунга норозилик билдириб митинг уюштирганларни ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортишни тўхтатишга чақирди.

Сўнгги икки ҳафта давомида юзлаб қозоғистонликлар қатор шаҳарларда ерларни сотишга имкон яратувчи қонунга норозилик билдириб кўчага чиққан эди. Норозиларнинг айримлари жамият ўртасига нифоқ солиш айблови билан қамоққа олинган.

БМТ экспертлари 12 май куни тарқатган баёнотда Қозоғистон ҳукуматидан норозиларни таъқиб қилишни зудликда тўхтатиш ҳамда фуқаролик жамиятини ҳимоя қилишга қаратилган самарали воситаларни ишлаб чиқиш талаб қилинади.

Қозоғистонда қабул қилинган янги қонунга биноан қишлоқ хўжалик ерларини 25 йилгача ижарага бериш мумкинлиги назарада тутилган эди. Қозоғистонликлар бу қонун ерларнинг хорижликларга сотилиб кетишига асос бўлади, деб ҳисоблаб норозилик намойишлари ўткизган.

Нурсултон Назарбоев норозилик чиқишлари ортидан 5 май куни қонун ижросига 2017 йилгача мораторий киритган эди.

XS
SM
MD
LG