Линклар

Тошкент қарши чиқаётган CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш расман бошланди


CASA-1000 лойиҳасининг расман бошланиши маросими. Суратда (чапдан ўнгга): Қирғизистон бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков,Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Покистон бош вазири Навоз Шариф,Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла.

CASA-1000 лойиҳасининг расман бошланиши маросими. Суратда (чапдан ўнгга): Қирғизистон бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков,Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Покистон бош вазири Навоз Шариф,Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла.

Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида 12 май куни Тошкент қарши чиқаётган CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш расман бошланди.

Лойиҳанинг бошланиши муносабати билан ўтказилган расмий маросимда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков, Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла, Покистон бош вазири Навоз Шариф иштирок этди.

CASA-1000 лойиҳаси диорасида Тожикистон ва Қирғизистон электр энергиясини Афғонистон ҳамда Покистонга сотиш назарда тутилади. Лойиҳа ишга туширилганидан сўнг Покистон ва Афғонистонга йилига 5 миллиард кВТ/соат электр энергияси сотилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 170 миллион доллар бўлиб, Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистон орқали Покистонга 1222 километр узунликда юқори кучланишли электр тармоғи барпо этилади.

Лойиҳа Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, АҚШ Давлат департаменти, Британия халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Австралия халқаро тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади.

XS
SM
MD
LG