Линклар

Покистонда беш жанггари ўлим жазосига ҳукм этилди


Покистондаги террор ҳаракатлари оқибатида яраланган бола.

Покистондаги террор ҳаракатлари оқибатида яраланган бола.

Покистонда ўтган йили таниқли ҳуқуқ фаолини ўлдирганликда ҳамда автобус йўловчиларига ҳужум қилганликда айбланаётган Ал Қоиданинг беш жанггариси ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Жанггарилар ҳарбий трибунал томонидан суд қилинган. 12 май куни Покистон армияси қўмондони генерал Раҳил Шариф жанггариларга чиқарилган ўлим жазсоини тасдиқлади.

Ўтган йилнинг май ойида жанггарилар Карачи шаҳрида автобусга ҳужум қилиб, 45 йўловчини ўлдирган эди. Уларнинг барчаси исмоилийлар оқимига мансуб бўлган. Мазкур террор ҳаракати учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олган эди.

Қўлга олинган жанггарилар, шунингдек, ўтган йилнинг апрель ойида Карачида ҳуқуқ фаоли Сабин Маҳмудни ўлдирганини ҳам тан олган.

XS
SM
MD
LG