Линклар

logo-print

Сочи Олимпиадасида ғолиб бўлган рус спортчиларидан камида 15 нафари допинг истеъмол қилган


Россия антидопинг лабараторияси биноси.

Россия антидопинг лабараторияси биноси.

Сочида 2014 йилда ўтган Олимпиада ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган спортчилардан камида 15 нафари Россия ҳукумати томонидан бошқарилган допинг дастурининг бир қисми бўлган.

Бу ҳақда 12 май куни New York Times газетаси Россия антидопинг лабараториясининг собиқ директори Григорий Родченковга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Родченков газетага лабаратория директори бўлиб турган пайтда тақиқланган моддалардан коктейл ишлаб чиққанини ва бу коктейл рус спортчиларга ичирилганини айтиб берган.

Родченковга кўра, Россия антидопинг лабараторияси ва разведка хизмати ходимлари камида юз нафар спортчининг анализини допинг ичилгунига қадар бўлган анализларга яширинча алмаштириш билан шуғулланган.

Айни пайтда Лос Анжелесда яшаётган Родченков берган маълумотларни Россия спорт вазири Виталий Мутко “нонсенс”, деб атади. У ТАССга берган интервьюсида мазкур айбловлар жиддий бўлгани муносабати билан халқаро антидопинг ташкилотни “зудликда тергов ўтказишга чақирди”.

Россия спортчиларининг допинг истеъмол қилгани тўғрисида бир неча ой олдин бошланган халқаро жанжал ортидан Россия допингга қарши кураш агентлиги ваколати бекор қилинган ва Москва ўз спортчиларининг жорий йил августида Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Ёзги Олимпия ўйинларига қўйилиши учун қўйилган талабларни бажаришга зўр бериб ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG