Линклар

Ўзбекистонда дрондан фойдаланиш учун 10 йиллик қамоқ жазоси жорий қилиш режаланмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси ҳозирда муҳокама қилинмоқда.

"Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасида мамлакат ҳаво ҳудудидан ноқонуний фойдаланиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни киритиш кўзда тутилган.

Жумладан, дронларданноқонуний фойдаланиш энг кам иш ҳақининг 100 дан 200 баробари миқдорида жаримага тортилиб, 15 кунлик ҳибс белгиланиши мумкин.

Агар жарима қўлланилгач, такроран дрондан фойдаланилса, 2 йилгача ахлоқ-тузатиш ишлари ёки 3 ой ҳибс кўринишидаги жазо тайинланади.

Дрондан фойдаланиш натижасида қурбонлар бўлса, 3 йилгача ахлоқ-тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 10 йиллик қамоқ белгиланиши мумкин.

Ўзбекистонда дронларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш 2015 йил 1 январидан тақиқланган.

Бош қароргоҳи АҚШда жойлашган Amazon Интернет магазини мижозлари буюртмаларини дронлар ёрдамида элтиб бериш ғоясини 2013 йили илгари сурган эди. Сўнгги хабарларга қараганда, Amazon бу соҳадаги уринишларини муваффақият билан давом эттирмоқда.

XS
SM
MD
LG