Линклар

logo-print

Бугун АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 11 йил аввал Андижонда рўй берган воқеаларни хотирлаб, “фожиа пайтида ва унинг оқибатида азият чекканларга чин юракдан ҳамдардлик” билдирди.

Қўшма Штатлар тинчлик ва барқарорликнинг энг тўғри воситаси сифатида ўзаро тотувлик, барча фуқаролар ҳуқуқларига нисбатан масъулият ва ҳурмат билдирилишини мунтазам равишда рағбатлантиради, дейилади қисқа баёнотда.

АҚШдан бошқа давлатлар элчихоналари Андижон воқеалари 11 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилгани йўқ.

2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида рўй берган воқеаларда, расмий маълумотларга кўра, 187 одам ҳалок бўлган. Лекин ҳуқуқ фаоллари берадиган норасмий рақамларга кўра, 500 нафардан 1500 нафаргача намойишчи ўлдирилгани тахмин этилган.

XS
SM
MD
LG