Линклар

logo-print

Халқаро ташкилотлар Андижон қирғини жавобгарларини жазолашни сўради


Андижон қирғинининг 11 йиллиги муносабати билан халқаро ҳуқуқ ташкилотлари жаҳон ҳамжамияти, биринчи навбатда Ғарб давлатларини 2005 йил 13 май кунги воқеаларни унутмасликка чақирди.

Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро сиёсат иштирокчилари Андижон қатлиомидан 11 йил ўтиб Ўзбекистон ҳукуматини жавобгарликка чақириши лозим, дейилади Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти бугун эълон қилган баёнотда. Ташкилот 2005 йил 13 май куни Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари асосан тинч аҳолидан иборат юзлаб намойишчини ўлдирганини ҳам эслатади ўз баёнотида.

Жума куни Франция ва Норвегиядаги бир қатор ташкилотлар эълон қилган қўшма баёнотда ҳам 11 йил аввал рўй берган қонли воқеалар Ўзбекистон ҳукумати бугун ҳам давом эттираётган репрессиялар манбаси бўлиб қолаётгани таъкидланади.

Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари уюшмаси, Чегара билмас мухбирлар, Норвегия Ҳелсинки қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик, Қийноқларни тугатиш бўйича насронийлар ҳаракати вакиллари номидан тарқатилган баёнотда 13 май исёни тўғрисида гапириш истагида бўлганлар Ўзбекистон ҳукумати таъқибларига дуч келаётганидан ташвиш билдирилади ва халқаро ҳамжамиятдан Тошкент ҳукумати инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида босим ўтказиш талаб этилади.

XS
SM
MD
LG