Линклар

Россиянинг Калининград шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўртасида келиб чиққан жанжалда икки ўзбек тўппончадан жароҳатланди.

Клопс.Ru маълумотига кўра, шаҳарнинг марказий бозорида савдо билан шуғулланувчи ўзбекистонлик муҳожирлар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Воқеа гувоҳларига кўра, жанжал пайти ўзбек муҳожирларидан бири ёнидан травматик тўппончани олиб чиқиб, шерикларига қарата икки марта ундан ўқ узган.

Тўппончадан икки киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда полиция воқеа бўйича тергов-суриштирув ишларини олиб бораяпти.

XS
SM
MD
LG