Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик Руслан Чагаевни мағлуб этган австралиялик боксчи Лукас Браун иккинчи марта допинг синовидан ўт олмагач жаҳон чемпионлиги камаридан маҳрум этилган ва олти ойга боксдан четлатилган.

Айни пайтда Руслан Чагаевга чемпионлик камари қайтариб берилган.

37 ёшли Лукас Браун шу йилнинг 5 март куни профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун Чеченистоннинг Грозний шаҳрида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик Руслан Чагаевни мағлуб этган эди.

Чемпионлик камарини қайтариб олган Чагаев эндиликда ўзининг собиқ рақиби Фрес Окендо билан жанг қилиш учун музокараларини бошлаши мумкин.

XS
SM
MD
LG