Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:54

"GM Uzbekistan" раҳбари муовини 667 минг АҚШ долларини ўзлаштирган


“GM Uzbekistan” ширкати таъминот тизими директори ўринбосари 70 га яқин фуқарони чув туширган.

Ўзбекистонда нашр этилувчи "Ҳуқуқ" газетаси хабарига кўра, “GM Uzbekistan” компанияси таъминот тизими директори ўринбосари Равшан Искандаров автомобиль олиб бериш ваъдаси билан 68 нафар фуқарони алдаган.

Искандаров 2012-2014 йилларда турли русумдаги автомобилларни маълум вақтда олиб бераман дея, фуқаролардан қарийб 667 минг доллар ва 65,1 миллион сўм маблағ йиққан.

Бу борада унга тўрт марта судланган таниши Зайнобиддин Низомов кўмаклашган.

Аммо йиғилган пуллар ўзлаштирилиб, ваъда бажарилмаган. Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Анжидон вилоят суди судланувчиларга жазо муқаррарлигини таъминлаган.

GM Uzbekiston ширкати таъминот тизими раҳбари муовини ва бир қанча шахсларга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақда Озодлик аввал хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG