Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:05

Афғон ҳукумати "Ҳизби Исломий" жанггари гуруҳи билан тинчлик битимига эришди


Афғонистоннинг Олий тинчлик кенгаши “Ҳизби Исломий” жанггари гуруҳи билан тинчлик битимига эришганини билдирди.

Афғон ҳукумати ва “Ҳизби Исломий” вакиллари орасидаги тинчлик музокаралари шу йилнинг 17 март куни бошлганган эди.

Жанггари гуруҳ еткчиси Гулбиддин Ҳикматиёр Афғонистондаги энг салоҳиятли дала қўмондонларидан бири ҳисобланади.

Ҳикматиёр етакчилигидаги гуруҳ билан тинчлик келишимига эришиш президент Ашраф Ғани ҳукумати учун мамлакатда осойишталикни таминлаш йўлидаги муҳим бурилиш сифатида кўрилмоқда.

"Ҳизби Исломий" 1980 йилларда совет аскарларига қарши курашган энг кучли жанггари гуруҳлардан бири бўлган.

Гуруҳ Афғонистон пойтахти ва бошқа бир неча ерда ҳужумлар уюштиргани маълум.

"Ҳизби Исломий" 2013 йилнинг май ойида Қобулда амалга оширган худкуш ҳужумда камида 15 одам ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG