Линклар

Россия пойтахти Москванинг Хован қабристони ҳудудидаги тўқнашувда бугун камида икки одам ҳалок бўлди.

500 нафар марказий осиёлик иштирокидаги оммавий муштлашув оқибатида ўнлаб одам яраланди.

Гувоҳлар ҳодиса жойида ўқ товушлари эшитилгани ва отишмалар ҳозир ҳам давом этаётганини айтмоқда. Ҳодиса жойига ОМОНчилар жалб қилинган.

Жабрланганлар орасида ўзбекистонликларнинг бор-йўқлиги маълум эмас.

Полиция ҳалок бўлганларни шахси ўрганилаётганини айтди.

Новости агентлиги хабарига кўра, аксари марказий осиёлик бўлган муштлашув иштирокчилари таёқлар, арматура бўлаклари билан қуролланган бўлган.

Жанжал қабристон ҳудуди устида чиққан. Улар хизмат қилиши керак бўлган қабристон ҳудудини бўлиша олмаганликлари айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG