Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:55

Украиналик санъаткор "Евровидение" халқаро қўшиқ танловида ғолиб чиқди


Жамала 26 санъаткор орасида "Евровидение" ғолиби деб топилди
Жамала 26 санъаткор орасида "Евровидение" ғолиби деб топилди

Украиналик санъаткор Жамала 61-бор ўтказилган Европанинг энг йирик телевизион кўрсатуви - "Евровидение" қўшиқ танловида ғалаба қозонди.

Қрим татар миллатига мансуб 32 яшар Жамала 15 май куни эрта тонгда - Европа бўйлаб ҳакамлар ва томошабинлар берган овоз натижаларига кўра - энг кўп бал тўплаб, ғолиб дея эълон қилинди.

Швеция пойтахти Стокгольмда ўтказилган гранд финалда Австралия ва Россия иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади.

Финал босқичга етиб борган 26 санъаткор ижросидаги шоу кўрсатувни Европа, Хитой, Австралия, Янги Зеландия ва Қўшма Штатлардан 200 миллионга яқин одам томоша қилди.

Мукофотни оларкан Жамала "барчага тинчлик ва севги" исташини айтди.

Украина президенти Петро Порошенко Жамаланинг "ишониб бўлмас ижроси ва ғалабаси"ни олқишлади.

Украина 2004 йилдан буён иккинчи бор ғалабага эришди.

Жамаланинг ғалабаси Украинанинг келгуси йилда бўлиб ўтажак танловга мезбонлик қилишини англатади.

XS
SM
MD
LG