Линклар

logo-print

"Исломий давлат" жангчилари Сурия шарқидаги шифохонага ҳужум қилдилар


Суриялик фаолларга кўра, "Исломий давлат" экстремист гуруҳининг жангчилари шарқий Дайр аз-Зур шаҳридаги касалхонани қисқа муддат ишғол этиб турганлар.

14 май тонгида бошлатилган ҳужум қамал қилинган шаҳар ғарбидаги "Ассад" номли шифохонани ҳадафга олган.

Британияда жойлашган ташкилот - Сурия Инсон Ҳақлари Обсерваториясининг маълум қилишича, ҳужум чоғида 35 нафар ҳукумат аскари ўлдирилган ва шифохонанинг бир нечта ходими гаровга олинган.

"Исломий давлат" жангчиларидан камида 24 нафари ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Ҳукумат кучлари, бир неча соат давом этган қақшатқич жанглардан кейин, касалхонани қайта ишғол этганглар, аммо гаровга олинганларнинг тақдири номаълум қолмоқда.

Нефтга бой Дайр аз-Зур минтақаси "Исломий давлат" гуруҳининг асосий таянч нуқтаси бўлган Раққа вилояти учун асосий таъминот йўли ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG