Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:11

Тошкентда ўзбек тили ва адабиёти университети таъсис этилади


Янги университетга Алишер Навоий номи берилади
Янги университетга Алишер Навоий номи берилади

Gazeta.uz веб сайти хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг 13 майдаги фармонига биноан, пойтахт Тошкентда Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилади.

Хабарда таъкидланишича, янги университетга ўзбек адабиётининг асосчиси, Алишер Навоий номи берилган.

"Университет таркибида учта факультет: ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари, шунингдек, Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти ташкил этилади," дея хабар беради Gazeta.uz

Шунингдек, Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи Университет таркибига ўтказилиб, унинг негизида Ўзбек тили ва адабиёти музейи ташкил этилиши айтилади.

Янги университетда ўқув жараёни 2016/2017 ўқув йилидан бошланади.

Хабарга кўра, университетнинг бош биноси олдидаги майдонда улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG