Линклар

Россия ФК Ўзбекистон ва Тожикистон билан виза жорий этиш талаби билан чиқди


Хованский қабристони

Хованский қабристони

Россия Федерация Кенгаши МДҲга аъзо қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига виза тартибини жорий этиш талаби билан чиқди.

Федерация Кенгаши мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Евгений Серебренниковнинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, бундай талабнинг қўйилиши Москвадаги Хованский қабристонидаги каби қонли ҳодисаларни бартараф этишга қаратилган.

Россия Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, шанба куни Москванинг Хованский қабристонида юз берган оммавий жанжалда уч киши ҳалок бўлган ва яна 23 нафари шифохонага ётқизилган.

Хабарда таъкидланишича, жанжалда Ўрта Осиёлик ва Қафқозлик 200га яқин одам иштирок этган ва улардан 50 нафари ҳодиса жойида ушланган.

РИА Новости агентлиги ўз манбасига таяниб маълум қилишича, жанжал қабристонда ишловчи Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига Доғистон ва Чеченистонликларнинг ҳужум қилиши билан бошланган.

Қонли ҳодисага кавказликларнинг ўрта осиёликлардан ўлпон талаб қилиши сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG