Линклар

Россия Спорт вазири Виталий Мутко тақиқланган препаратларни қўлланганликда айбланган россиялик спортчилар учун кечирим сўради.

Британиянинг The Sunday Times газетасида нашр этилган мақоласида Мутко Россия спортни "тоза ва ҳалол" бўлишига ҳаракат қилаётганини айтди.

"Атлетлар бизни ва бутун дунёни алдашга уринган спортчилар аввалроқ ушланмагани учун кечирим сўраймиз", деб ёзади Россия Спорт вазири.

Унинг сўзларига кўра, "Россия енгил атлетикаси федерацияси аъзолигининг янгил атлетикачилар федерациялари Халқаро федерациясида тўхтатилиши сабаблари расман исботланган ва ишончли кўринади".

Мутконинг таъкидлашича, "Федерация, спортчилар ва мураббийлар томонидан жиддий ҳатоларга йўл қўйилган".

Аммо The Sunday Times Мутконинг Россия расмийларининг допинг жанжалига алоқадорлигини гапирмаётганигига алоҳида эътибор қаратган.

Ўтган ҳафта Американинг The New York Times газетаси ўнлаб россиялик спортчилар, жумладан, Сочи Олимпиадаси иштирокчилари тақиқланган препаратлардан фойдалангани ҳақида мақола чоп этганди.

Унда давлат томонидан идора этиладиган ва бир неча йил давомида изчил назорат қилинган "допинг дастур" мавжудлиги ҳақида ҳам сўз боради.

Аввалроқ бу айбловларни Виталий Мутко "бемаъни" деб атаган ва Россия спортчиларига қарши "ахборот уруши" борлигини айтганди.

XS
SM
MD
LG