Линклар

logo-print

Туркия президенти қизининг тўйида 6 минг одам иштирок этди


Эрдўғон рафиқаси Эмине билан.

Эрдўғон рафиқаси Эмине билан.

Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг қизи Сумая Эрдўғоннинг Селчук Байрактарга турмушга чиқиш тантанасида хорижлик ва маҳаллий олти минг меҳмон иштирок этди.

Тўй 14 май куни Истанбулда бўлиб ўтган.

Меҳмонлар орасида Туркия ҳукумати амалдорлари билан бир қаторда Босния ва Герцоговина парламенти раиси Бакир Изетбегович, Покистон бош вазири Навоз Шариф, Албания бош вазири Эди Рама ва Ливаннинг собиқ бош вазири Саад Харири ҳам бўлган.

Сумая Эрдўғоннинг кичик қизи. Турк президентининг икки қиз ва икки ўғли бор. Унинг куёви Селчук Байрактар эса туркиялик машҳур ишбилармон Ўздемир Байрактарнинг ўғлидир.

XS
SM
MD
LG