Линклар

Хитой экспертлари Оролбўйидаги вазиятни ўрганади


Орол денгизининг 2014 йил август ойигача бўлган ҳолати. Коинотдан туриб олинган сурат.

Орол денгизининг 2014 йил август ойигача бўлган ҳолати. Коинотдан туриб олинган сурат.

Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати хитойлик экспертларнинг Оролбўйи ҳудудига комплексли экспедиция билан жўнатилиши тўғрисидаги нотани имзолади.

“Правда Востока” газетасининг хабар беришича, хитойлик эскпертлар Оролбўйи экологиясини ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш масаласи бўйича лойиҳаларни тайёрлашда иштирок этади.

Лойиҳаларда, жумладан, бутали ўсимликлардан ўрмон яратиш ортидан Оролбўйидан туз ва чангнинг бошқа ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш назарда тутилган.

Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси 2015 йилнинг августида Орол инқирози оқибатларини юмшатиш ҳамда Оролбўйи ҳудудини ижимтоий ҳамда иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурини қабул қилган эди.

XS
SM
MD
LG