Линклар

logo-print

Ўзбекистонда бу йил шакар тақчиллиги бўлмаслиги ваъда қилинди


Жиззахда 2014 йил июлида шакарга мана шундай навбат кузатилган эди.

Жиззахда 2014 йил июлида шакарга мана шундай навбат кузатилган эди.

Ўзбекистонда жорий йилги мураббо мавсумида шакар тақчиллигига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, шакар тақчиллигига йўл қўймаслик мақсадида “Хоразм шакар” ва “Ангрен шакар” ширкатларига шакар ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида кўрсатма берилган. Қўмита айни пайтда шакар ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 118,6 фоизга кўпайганини маълум қилган.

Май – август ойлари оралиғида эса шакар ишлаб чиқаришни яна 1,6 маротаба кўпайтириш режалаштирилган. Қўмита бугунги кунда 1 кило шакарнинг нархи 3200 сўмдан 3700 сўмгача эканини маълум қилган.

Ўзбекистонда ҳар йили мураббо мавсумида шакар тақчиллиги кузатилади. Мазкур тақчиллик ортидан шакар нархи кескин кўтарилиб кетади.

XS
SM
MD
LG