Линклар

Ироқда террор ҳуружларида 30га яқин одам ҳалок бўлди


Ироқда жанггарилар томонидан террор ҳаракатлари тез-тез содир этилмоқда.

Ироқда жанггарилар томонидан террор ҳаракатлари тез-тез содир этилмоқда.

Ироқда жанггарилар уюштирган террор ҳаракатларида 30га яқин одам ҳалок бўлди ва ўнлаб одам яраланди.

15 май куни Бағдод яқинидаги газ заводида ҳудкуш портловчи моддалар юкланган автомашинада ўзини портлатиб юборган. Портлашдан сўнг жанггарилар гуруҳи заводга бостириб кириб, хавфсизлик кучлари билан жанг қилган.

Ҳукумат кучлари заводда назоратни ўз қўлларига олгунига қадар жанггарилар томонидан газ сақланувчи учта омборга ўт қўйилган.

15 май куни Бағдоддан 30 километр узоқликда жойлашган Латифия шаҳридаги бозорда мина ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида етти одам, жумладан, икки аскар ҳалок бўлган, 18 одам яраланган.

XS
SM
MD
LG