Линклар

logo-print

Москвадаги қабристонда муштлашган муҳожирлар депортация қилинади


Ховянск қабристонидаги жанжалда уч киши ҳалок бўлган ва яна камида 23 киши касалхонага ётқизилган.

Ховянск қабристонидаги жанжалда уч киши ҳалок бўлган ва яна камида 23 киши касалхонага ётқизилган.

Москванинг Хованск қабристонида оммавий муштлашувда иштирок этган пайтда қўлга олинганларнинг 40 нафардан кўпроғи миграция қонунчилигини бузгани учун ўз ватанларига депортация қилинади.

Бу ҳақда якшанба куни Новости агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Озодлик радиоси 14 май куни Москванинг Хованск қабристонида юз берган оммавий жанжалда уч нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлгани ва яна 23 нафари шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди.

Яраланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинади.

Хабарда таъкидланишича, жанжалда ўрта осиёлик ва кавказликлик 200га яқин одам иштирок этган ва улардан 50 нафари ҳодиса жойида ушланган.

Новости агентлиги ўз манбасига таяниб маълум қилишича, жанжал қабристонда ишловчи Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларига доғистонлик ва чеченистонликларнинг ҳужум қилиши билан бошланган.

Қонли ҳодисага кавказликларнинг ўрта осиёликлардан ўлпон талаб қилиши сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG