Линклар

logo-print

Рус матбуоти Жамаланинг Евронигоҳдаги ғалабасига қарши чиқмоқда


Жамалани Киев аэропортида кутиб олишмоқда.

Жамалани Киев аэропортида кутиб олишмоқда.

Россия оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда украиналик Жамаланинг Евронигоҳ танловида ғолиб чиққанига норозилик билдирилмоқда.

Қрим татар миллатига мансуб 32 яшар Жамала Швеция пойтахти Стокҳолмда ўтказилган танлов финалида қрим татарларининг ватанидан депортация қилингани тўғрисидаги “1944” қўшиғини ижро этган.

Мазкур қўшиқ Евронигоҳ танлови тарихида ғалабага эришган энг баҳсли қўшиқ бўлди.

Танлов ташкилотчилари Жамаланинг қўшиғида “сиёсий ва шунга ўхшаш оҳанлар, сўзлар ҳамда ҳаракатлар” йўқ экани ва бу билан танлов шарти бузилмаганини айтмоқда.

Россия оммавий ахборрот воситаларида эса Жамаланинг қўшиғи сиёсий характерга эга бўлгани, унда сиёсий хулосалар мавжудлигини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG