Линклар

Россияда 10 минг рубль учун ўзбекистонлик аёлга уйланган йигит суд қилинди


Россиянинг Калуга вилоятида пул эвазига Ўзбекистон фуқаросига уйланган йигит жавобгарликка тортилди. Энг қизиғи 24 ёли бу йигит ўзбекистонлик сохта хотини берган пул битта шим сотиб олишга етган холос.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Калуга вилоти суди Жуков тумани турғуни бўлган 24 ёшли йигит ва ўзбекистонлик муҳожир аёл ўртасидаги никоҳни бекор қилган. Прокуратура ўтказган тергов натижасида “эри-хотин” бирга яшамагани аниқланган ва улар тўлов эвазига сохта никоҳдан ўтишгани исботланган.

Суд мажлисида “куёв бола” ўзбекистонлик аёлга пул эавзига уйланганини тан олган. У 10 минг рублга тенг гонорарга битта шим сотиб олган ва дўсти билан “тўйини ювгани”ни ҳам гапириб берган.

XS
SM
MD
LG