Линклар

Россиянинг Челябинск вилоятида полиция қўлга олган 50дан ошиқ меҳнат муҳожири орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.

Маҳаллий нашрларда берилаётган хабарларга кўра, 12 май куни Челябинск вилоятининг Аргаяш тумани иссиқхона хўжаликларида полиция рейд ўтказган. Мельниково қишлоғи яқинидаги амалиёт пайтида 50дан ошиқ муҳожир, жумладан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой фуқаролари қўлга олинган.

Хориж фуқароларининг ҳужжатлари текширилиши натижасида 14 кишига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Тўрт нафар муҳожирни Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қилинган.

Хабарда жавобгарликка тортилган муҳожирлар орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлиги аниқлаштирилмаган.

XS
SM
MD
LG