Линклар

Ўзбекистонда АҚШ долларининг “қора бозор” нархи кескин тушиб кетди. Тошкентдаги саррофларга кўра, бир ҳафта аввалроқ 6700 сўмдан сотилган АҚШ доллари ҳозирда 5500 кўрсаткичига тушиб қолган. (Тошкент вақти билан соат 16.00 ҳолатига)

АҚШ долларининг “қора бозорда”ги курси жорий йил бошида, янги йил байрами кунлари ҳам 6200 сўмдан бирданига 5300 сўмга тушиб кетган эди. Лекин кўп ўтмай яна 6000 устига чиққан ва март ойига келиб, 6700лик кўрсаткични кесиб ўтган эди.

Ўзбекистонда жаҳон резерв валютасининг уч хил курси бор. Марказий банк жорий ҳафта учун АҚШ доллари курсини 2909 сўм қилиб белгилади. Бундан ташқари Ўзбекистонда долларнинг биржа курси ҳам бор ва бугун 8100 сўмни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG