Линклар

logo-print

Венада Арманистон ва Озарбайжон президентлари Тоғли Қорабоғ можаросини муҳокама қилишади


Бу Тоғли Қорабоғда зўравонликлар авж олганидан бери Илҳом Алиев ва Серж Саркисян ўртасидаги илк юзма-юз учрашув бўлади

Бу Тоғли Қорабоғда зўравонликлар авж олганидан бери Илҳом Алиев ва Серж Саркисян ўртасидаги илк юзма-юз учрашув бўлади

Арманистон ва Озарбайжон президентларининг Тоғли Қорабоғда сулҳ ўрнатилиши масаласини музокара қилгани 16 май куни Венада учрашишлари кутилмоқда.

Бу апрель ойида Тоғли Қорабоғ айирмачи минтақасида зўравонликлар авж олганидан бери Илҳом Алиев ва Серж Саркисян ўртасидаги илк юзма-юз учрашув бўлади.

Франс Пресснинг хабар қилишича, Венада Сурия ва Ливия бўйича музокараларда иштирок этаётган АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Сергей Лавровлар ҳам Арманистон ва Озарбайжон президентлари билан учаршади.

Музокараларда Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш бўйича Минск гуруҳи ҳамраислари бўлган АҚШ, Россия ва Франция вакиллари ҳам қатнашади.

Ўтган ойда Тоғли Қорабоғда сўнгги йигирма йил ичидаги энг кескин қуролли тўқнашувлар рўй берди.

XS
SM
MD
LG