Линклар

Тожикистон парламенти Москвадаги муштлашувда тожиклар ҳалок бўлганидан хавотир билдирди


Тожикистон парламенти Москванинг Хованск қабристонидаги оммавий муштлашувда уч нафар тожик фуқароси ҳалок бўлганидан хавотир билдирди.

Парламент раиси Шукуржон Зухуров 16 май кунги мажлисда қилган чиқишида ўз етакчилигидаги депутатлар гуруҳи Хованск қабристонида рўй берган муштлашувни Россия расмийлари билан муҳокама қилгани сешанба куни Москвага боришини маълум қилди.

14 май куни марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари ва шимолий-кавказлик Россия фуқаролари ўртасида чиққан оммавий муштлашувда 30га яқин одам, жумладан бир неча ўзбекистонлик ҳам жароҳатланди. Бир неча юз киши иштирок этган тўқнашувда ўқ отар қуроллар иш солинди.

Муштлашув оқибатида бир неча ўзбекистонлик жароҳатланганига қарамасдан, Ўзбекистон расмийларидан муносабат бўлгани йўқ.

Расмийларга кўра, ҳозирда 13 киши касалхоналарда қолмоқда. Улардан уч нафарининг аҳволи жиддий, дея баҳоланмоқда.

Москва полицияси муштлашув ортидан ўнлаб одам, жумладан полиция зобити ва қабристон директори Юрий Чабуевни ҳибсга олди.

XS
SM
MD
LG