Линклар

Ўзбекистон ҳукумати айрим ҳолларда дронларни ишлатишга рухсат бериши мумкин


Ўзбекистонга дронларни олиб киришга жорий этилган тақиқ бекор қилингани хабар қилинмоқда.

Норма.уз нашрига кўра, Ўзбекистон ҳукумати айрим ҳолатларда пилотсиз учувчи аппаратларни мамлакатга олиб кириш, сотиш ва ишлатишга рухсатномалар бериши мумкин бўлади.

Хабарга кўра, 12 май куни Вазирлар Маҳкамаси 2014 йилда қабул қилинган “Пилотсиз учувчи аппаратларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида рухсатсиз ишлатилиши олдини олиш чоралари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиш киритган.

Мазкур ўзгартишларга кўра, “Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари”, дронларни мамлакатга олиб кириш ва ишлатиш мумкин бўлади.

Ўтган ҳафта ҳукумат Ўзбекистонда дронлардан фойдаланганлик учун қамоқ жазосини кўзда тутувчи жиноий жавобгарликни жорий қилиш масаласини муҳокама этаётгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистонда 2015 йил 1 январидан мамлакат ҳаво ҳудудида дронларни ишлатиш тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG