Линклар

Эронда ҳижобсиз аёллар суратини ёйинлаган саккиз киши ҳибс этилди


Эронда ҳижобга қарши кампания доирасида Facebook тармоғида эълон қилинган суратлардан бири.

Эронда ҳижобга қарши кампания доирасида Facebook тармоғида эълон қилинган суратлардан бири.

Эрон расмийлари ҳижобсиз моделлар суратини Интернетда чоп қилганликда гумонланган 8 кишини ҳисбга олдилар. Давлат телеканали хабарида Instagram’да сурати тарқалаётган 170 кишининг шахси аниқлангани айтилади. Улар орасида 58 нафар модель, 51 нафар кийим дизайнери, 59 нафар фотосуратчи ва визажист бор. Бу одамлар “Эронда оила асосларини қўпораётганлик”да айбланмоқда.

Айтилишича, ҳозирда 29 кишига нисбатан айблов билдирилган. Полиция уларни сурат тарқатувчи тармоқнинг “асосий менежерлари ва иштирокчилари” деб атамоқда.

Эрон давлат телеканали репортажида бир аёл ўз суратларини пул эвазига Интернетга жойлашганини эътироф этади. Унга қандай айблов қўйилгани маълум эмас.

Босим остида қилинган бу каби эътирофларни телеканал аввал ҳам кўп марта намойиш қилган.

Ўтган ҳафта Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Хоманаий Интернетни “жанг майдони” дея таърифлаган ва у ерда дин арбоблари ҳамда талабалар “нотўғри ва хато ғоялар”га қарши курашиши лозимлигини уқтирганди.

XS
SM
MD
LG