Линклар

Қримда дам олишни истаган россияликлар сони камаймоқда


Евпаториядаги меҳмонхоналардан бири, Қрим, 2015 йил сентябри.

Евпаториядаги меҳмонхоналардан бири, Қрим, 2015 йил сентябри.

Россияликлар бу йилги дам олиш мавсумида Қримга ўтган йилдагига нисбатан камроқ йўлланма олган. Коммерсант нашрининг хабар қилишича, бу йил саёҳат фирмалари Симферополга 25 фоизга кам чипта сотган. Айни пайтда айрим фирмалар Қримга саёҳат қийматини 30 фоизга оширганлар.

Газетанинг ёзишича, авваллари одатан Туркия ва Мисрда дам олган россияликларнинг бешдан бир қисмигина бу йил Қримга боришга қарор қилган. Яриморол 2014 йили Россия томонидан ноқонуний равишда аннексия қилинганди.

Ҳозирда россияликларнинг аксарияти Сочи, Анапа ва Геленжикда дам олмоқда. Дам олувчилар фикрича, бу жойлардаги инфратузилма сифати Қримдагидан анча яхшироқдир.

XS
SM
MD
LG