Линклар

logo-print

Боку ва Ереван сулҳга тарафдор эканларини билдирдилар


Озарбайжон ва Арманистон лидерлари музокарасидан лавҳа, Вена, 2016 йил 16 майи.

Озарбайжон ва Арманистон лидерлари музокарасидан лавҳа, Вена, 2016 йил 16 майи.

Озарбайжон ва Арманистон президентлари Тоғли Қорабоғда оташкесим тартибига ва зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишга тарафдор эканларини яна бир бор изҳор этдилар. АҚШ, Франция ва Россия дипломатларининг қўшма баёнотида Арманистон президенти Серж Саргсян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев душанба куни Венада зиддиятни бартараф қилиш учун маслаҳатлашувларни тиклаш мақсадида келишилган жойда музокараларнинг янги раундини ўтказиш ҳақида келишиб олганлари айтилади.

Америкалик, франциялик ва россиялик воситачилар иштирокида Австрия пойтахтида ўтказилган учрашув Тоғли Қорабоғда апрель ойида содир бўлган қуролли тўқнашувдан кейин Озарбайжон ва Арманистон лидерларининг илк юзма-юз учрашуви бўлди.

Боку ва Ереван мазкур минтақадаги олти экспертдан иборат ЕХҲТ кузатувчилар миссиясини кенгайтиришга ҳам келишиб олганлар.

XS
SM
MD
LG