Линклар

logo-print

Болгария бош вазири Тошкентга сафар қилади


Болгария бош вазири Бойко Борисов.

Болгария бош вазири Бойко Борисов.

Болгария бош вазири Бойко Борисов 17 май куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Ташриф чоғида Борисовнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашиши айтилган бўлса-да, бунга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Маълумотларга кўра, Болгария бош вазири Ўзбекистонга ҳукумат делегацияси билан келади. Сафар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Болгария делегациясининг “Ўзбекистон нефти ва гази-2016” халқаро кўргазмасида ҳам иштирок этиши кутилаётир.

XS
SM
MD
LG