Линклар

Бош вазир ўринбосари Ҳодиев қайтадан ректор этиб тайинланди


ТДИУ ректори Баҳодир Ҳодиев.

ТДИУ ректори Баҳодир Ҳодиев.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Баҳодир Ҳодиев Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистондаги манбалари маълум қилди.

Баҳодир Ҳодиев 2015 йил июлидан Вазирлар маҳкамасида ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт ишларини назорат қилиб келган.Ундан аввал, аниқроғи, 2014 йил апрелидан Ўзбекистон президентининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Бу вақтгача Ҳодиев 4 йил Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини бошқарган. Вазирлик мансабига эса Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг ректори лавозимидан кўтарилганди.

Баҳодир Ҳодиев Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг ректори лавозимига қайтгунича бу олийгоҳга Маҳмуджон Болтабоев етакчилик қилиб келаётганди.

XS
SM
MD
LG