Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:13

Хованское қабристонидаги оммавий муштлашув бўйича яна уч киши ҳибсга олинди


Москванинг Пресненский тумани маҳкамаси Хованское қабристони ҳудудида шанба куни бўлиб ўтган оммавий муштлашув бўйича яна уч кишини ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Шундай қилиб ушбу иш бўйича қўлга олинганлар сони 12 нафарга етди.

Бундан аввал Москва Ички ишлар бошқармасининг патруль хизмати ходими ва яна саккиз киши жиноятга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Айни пайтда Москванинг Хованское қабристонида дафн маросимларини уюштирувчи "Ритуал" ширкати раҳбари Юрий Чабуев ҳам оммавий муштлашув келиб чиқишига алоқадор кўрилмоқда.

Шанба куни Хованское қабристони ҳудудидаги тўқнашувда уч одам ҳалок бўлди. 500 нафар марказий осиёлик иштирокидаги оммавий муштлашув оқибатида ўнлаб одам яраланди.

Жанжал қабристон ҳудуди устида чиққан. Ноқонуний меҳнат мухожирлари хизмат қилиши керак бўлган қабристон ҳудудини бўлиша олмаганликлари айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG