Линклар

Красноярск супермаркетларида ўзбек тарвузлари 20 доллардан сотилмоқда


Россиянинг Красноярск ўлкаси супермаркетларида илк ўзбек тарвузлари пайдо бўлди.

Тарвузни килоси 167,25 рубл, саккиз кило келадиган бир дона тарвуз эса 1 минг 300 рубль (20 АҚШ доллари)дан сотилаётгани айтилмоқда.

Ўтган ойда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Москвага сафари давомида ўз мамлакати ғарб санкциялари остида қолган Россияга мева ва сабзавот экспортини оширишга тайёрлигини ваъда қилган эди.

Ўзбекистонда 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага босқичма-босқич қисқартирилади.

Келаси тўрт йил ичида мамлакат картошка етиштиришни 35 фоизга, узум етиштиришни 30 фоизга, сут, тухум ва чорва махсулотлари етиштиришни 70 фоизга оширишни режаламоқда.

XS
SM
MD
LG