Линклар

Россияда 5 одамни ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонликнинг иши судга оширилди


Россиянинг Тула вилоятида ўзбекистонлик Сирожиддин Шералиевга нисбатан тергов якунланди ва жиноят иши судга жўнатилди.

"Тульские новости" нашрининг 17 май куни хабар беришича, 30 ёшли Сирожиддин Шералиев камида 5 одамни ўлдирганликда айбланмоқда. Ўлдирилганлардан уч нафари балоғатга етмаган бола бўлган.

Терговнинг билдиришича, Шералиев 2015 йилнинг 30 майида 14 ёшга етмаган қизни зўрлаганига гувоҳ бўлганларни пичоқлаб ўлдирган. Жиноятчи воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган пайтда полиция томонидан қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, Шералиев ўлдирмоқчи бўлган, аммо бахтли тасодиф туфайди омон қолган яна икки одам -37 ёшли эркак ва 8 ёшли бола қотилни таниб, кўрсатма берган.

Сирожиддин Шералиев терговда ўзига билдирилган айбловни тан олгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG