Линклар

Россия Пальмирада ҳарбий база ташкил этилаётганини инкор қилди


Пальмиранинг тарихий қисми.

Пальмиранинг тарихий қисми.

Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг Пальмира шаҳрида ҳарбий база ташкил этилиши тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Мудофаа вазирлиги расмийси Игорь Конашенковнинг билдиришича, Пальмирада шаҳарни миналардан тозалаш билан шуғулланаётган сапёрларнинг вақтинчалик лагери жойлаштирилган. Бу лагерь сурия ҳукумати розилиги билан фаолият кўрсатмоқда.

Сешанаба куни Associated Press агентлиги Россия ЮНЕСКО ҳимоясидаги Пальмира шаҳрида ҳарбий база ташкил этаётгани тўғрисида хабар тарқатган эди. Хабарда DigitalGlobe ширкатининг сунъий йўлдошидан олинган фотосуратларда Пальмирада қурилиш ишлари олиб борилаётгани акс этгани айтилган.

Суриянинг тарихий Пальмира шаҳри жорий йилнинг март ойи охирларида Россия ҳарбий самолётлари қўллаб –қувватлаган Сурия ҳукумат армияси томонидан“Исломий давлат” жанггариларидан озод қилинган эди.

“Исломий давлат” гуруҳи Пальмирани эгаллаб олганидан сўнг кўплаб тарихий обидалар ва ёдгорликларни бузиб ташлаган.

XS
SM
MD
LG