Линклар

Тоғли Қорабоғда озарбайжон ва арман жангчиси ҳалок бўлди


Тоғли Қорабоғдаги арман аскари.

Тоғли Қорабоғдаги арман аскари.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида оташкесим тартиби ўрнатилганига қарамай, сешанба куни Тоғли Қорабоғда бир озарбайжон ҳарбийси ҳамда бир арман айримачиси ҳалок бўлди.

Хабарларга қараганда, мазкур шахслар ҳалок бўлган отишма Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саркисян отишкесим тартибига амал қилиш ва сулҳ битимига эришиш масаласида келишиб олганидан сўнг юз берган.

Душанба куни Австрия пойтахти Венада америкалик, франциялик ва россиялик воситачилар иштирокида Озарбайжон ва Арманистон лидерлари Тоғли Қорабоғда оташкесим тартибига ва зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишга тарафдор эканларини билдирган эди.

Ўтган ойда Тоғли Қорабоғда сўнгги йигирма йил ичида Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги энг кескин қуролли тўқнашувлар рўй берди. Тоғли Қорабоғ масаласида мазкур икки давлат 1990 йилдан бери бир бири билан уруш ҳолатидадир.

XS
SM
MD
LG