Линклар

ХВЖ Эронга нефтдан тушаётган даромадга ортиқча ишонмасликни тавсия қилди


Халқаро валюта жамғармаси логотипи.

Халқаро валюта жамғармаси логотипи.

Халқаро валюта жамғармаси Эронни нефть сотилишидан тушадиган даромадга ортиқча ишонмаслик ҳақида огоҳлантириди ҳамда халқаро иқтисодиёт билан ҳамкорлик қилишнинг бошқа йўлларини излашга чақирди.

Эрон марказий банкида 17 май куни ўтган учрашув пайтида Халқаро валюта жамғармаси раисининг ўринбосари Дэвид Липтон “Теҳронга нисбатан санкциялар бекор қилингани ортидан мамлакат халқаро иқтисодиётга интеграциялашувнинг янги имкониятларига эга бўлди”, деб билдирди.

Эронга нисбатан халқаро санкциялар жорий йилнинг январида бекор қилинган эди. Шундан сўнг Эрон нефть қазиб чиқаришни кескин кўпайтирди ва кунига 4 миллион баррель нефть ишлаб чиқармоқда. Санкциялар бекор қилингунига қадар Эронда кунига 1 миллион баррель нефть қазиб олинар эди.

Липтон нефть нархининг 100 долларга арзонлаб 47 долларга тушиб қолганини эътиборга олган ҳолда, нефтдан тушаётган даромад Эрон иқтисодиётининг ривожланишига катта омил ярата олмайди, деб ҳисоблашини айтди.

Липтоннинг билдиришича, Эрон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши нефть ишлаб чиқаришдан бошқа соҳаларни тараққий эттириш ва янги ишчи ўринлари яратишга боғлиқдир.

XS
SM
MD
LG