Линклар

Бағдоддаги портлашларда камида 69 одам ҳалок бўлди


Бағдоддаги портлаш содир этилган жойлардан бири.

Бағдоддаги портлаш содир этилган жойлардан бири.

Вашингтон Ироқ пойтахти Бағдодда амалга оширилган террор ҳужумларини қоралади.

17 май куни Бағдодда содир этилган террорчиликларда камида 69 одам ҳалок бўлди ва юздан ортиқ одам яраланди.

Террор ҳаракатлари асосан Бағдоднинг шиалар яшовчи мавзеларида содир этилди. Ал Шааб мавзесидаги портлашда 44 одам ҳалок бўлган. Мазкур воқеадан сўнг Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Абодий Ал Шааб мавзеси хавфсизлик хизмати раҳбарини қамоққа олиш тўғрисида кўрсатма берди.

Ал Рашид мавзесидаги портлашда 6 одам ҳалок бўлди ва 21 одам яраланди. Садр Сити мавзесидаги бозорда содир этилган террор ҳаракатида камида 15 одам ҳалок бўлган ва 30 одам яраланган.

Сўнгги олти кун ичида Бағдодда амалга оширилган террорчиликларда камида юз нафар одам ҳалок бўлди.

Ҳозиргача портлашлар учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олган эмас.

XS
SM
MD
LG