Линклар

logo-print

18 май куни Европа Иттифоқи комиссиясининг энерегетик иттифоқ масалалари бўйича вице-президенти Марош Шевович Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, ЕИ расмийси Вазирлар Маҳкамаси, ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида икки томонлама ва минтақа миқёсидаги ҳамкорлик масаласида музокаралар ўтказади.

Европа Иттифоқи делегацияси Тошкентда бугун очилган “Ўзбекистон нефть ва гази” мавзусидаги халқаро анжуманда ҳам иштирок этиши кутилмоқда, дейилади расмий хабарномада.

XS
SM
MD
LG